Олий судда “тозалаш” бошлангани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Олий судда кадрлар орасида “тозалаш” бошлангани, бутун бошли бир бошқарманинг барча ходимлари ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Олий суд матбуот хизмати мазкур хабарларга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Олий судда турли бошқарма ва бўлимларда ҳар хил лавозимларда (судьялар эмас) ишлаган 11 нафар ходим судья бўлиш истагида имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, Судьялар олий мактабига ўқишга қабул қилинган.

Нафақа ёшидаги 7 нафар ходим (4 нафари Мурожаатлар билан ишлаш бошқармасидан, 3 нафари эса бошқа бошқарма ва бўлимлардан) ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган. Шу муносабат билан улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

“Қонунда белгиланганидек, судьяларни сайлаш (тайинлаш) ва уларнинг ваколатини тугатиш масаласи Олий суд ваколатига кирмайди.

Ҳозирда мавжуд бўш (вакант) иш ўринларини ёш ва малакали мутахассислар билан тўлдириш юзасидан зарур чоралар кўрилаётганлиги маълум қилинади”, дейилади Олий суд муносабатида.


Мақола муаллифи

Теглар

Олий суд

Баҳолаганлар

419

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг