Олий суд Зеленскийга украин тилида гаплашиш мажбуриятини юклади

Олам

image

Украина олий судининг катта палатаси мамлакат Президенти Владимир Зеленскийга хизмат вазифасини бажариш вақтида рус тилида эмас, украин тилида гаплашишни мажбурий қилиб белгилади.

Аввалроқ Украина фуқароси давлат раҳбарига қарши даъво билан судга мурожаат қилган. У iForum -2019 Интернет арбоблари форумида Зеленскийнинг рус тилида гаплашишини ноқонуний деб топишни талаб қилган. Шунингдек, украиналик Президент давлат тилидан бошқа тилда гаплашишини тақиқлашни сўраган. Олий суд таркибидаги кассация суди даъвогарнинг талабини қондирмади, аммо у апелляцияга берди.

“Олий суднинг Катта палатаси даъвогарнинг шикоятини кўриб чиқиб, ўзининг расмий вазифаларини бажаришда Украина Президенти давлат тилида мулоқат қилишга мажбур эканлигини кўрсатди”, дейилган суд матбуот хизмати хабарида.

Шу билан бирга, Зеленский Конституцияда назарда тутилган ваколатларни бажариш чоғида эмас, балки сиёсий фаолият доирасида амалга оширилган ҳаракатлар учун президент юридик эмас, балки сиёсий жавобгарликни ўз зиммасига олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг