Олий суд қатағон қурбонларининг 240 нафарини оқлади (рўйхат)
Жамият
−
25 Август 2023
5578Олий судда қатағон қурбонларининг 240 нафарига оид 5 та жиноят иши кўриб чиқилиб, уларнинг барчаси оқланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 24 август куни Олий судга Учлик Кенгашининг махсус йиғилиш қарорларига кўра, 1929-1931 йилларда ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудларида “босмачилик” ҳаракати аъзолари бўла туриб, қуролли тўда тузишиб, совет ҳукуматига қарши қуролли қўзғолон ёки аксилинқилобий мақсадларда ҳаракатларни амалга оширганликда айбланган Ўзбекистон ССР ва Қозоғистон ССР фуқаролари бўлган 240 нафар шахсга оид 5 та жиноят иши келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилган.
Бош прокурор ўринбосари томонидан юқорида кўрсатилган жиноят ишлари юзасидан Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция протестини бериш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномалар ҳамда апелляция тартибида протестлар келтирилган.
Очиқ суд мажлисларида ушбу илтимосномалар ва протестлар кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди ҳамда Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан жами 5 та жиноят иши бўйича 240 нафар шахсга нисбатан Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг оқлов ҳукми чиқарилди.
Оқланган қатағон қурбонлари рўйхатини қуйидаги ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.
Олий судга кўра, кейинги йилларда совет даврида қатағон қилинган 616 нафар ўзбекистонлик оқланган.
LiveБарчаси