Олий Мажлис ва Сенат қўшма мажлиси бошланди
Жамият
−
21 Январь 2020
4375Аввал хабар берганимиздек, бугун, 21 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлиси бошланди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар бермоқда.
Ушбу йиғилишда Ҳукумат раҳбари, яъни Бош вазир номзодини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилади.
Ўзбекистонда ўтган сайловда катта натижа билан ғалаба қозонган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Бош вазир лавозимига мос равишда Абдулла Арипов номзодини кўрсатган эди.
Кеча, 20 январь куни Сенатнинг биринчи ялпи мажлиси Бош вазир ва унинг Ҳукумат истеъфога чиқди.
Мажлисда 150 нафар депутат, 96 нафар сенатор иштирок этмоқда. Мажлис спикер томонидан очиқ деб эълон қилинди.
LiveБарчаси