Олисе Пеленинг рекордини янгилади
Спорт
−
19 июл 3180 1 дақиқа
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Майкл Олисе бир Жаҳон чемпионатида энг кўп голли узатма бериш бўйича Пелега тегишли рекордни янгилади.
Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун кечган баҳсида Майами шаҳрида Англияга қарши майдонга тушди. Ушбу учрашувда Олисе Килиан Мбаппега икки марта — 48 ва 66-дақиқаларда голли узатма берди.
Бу голли узатмалардан иккинчиси Олисе учун жорий мундиалдаги еттинчи ассист бўлди. Шу тариқа у Пеле 1970 йилги Жаҳон чемпионатида ўрнатган олтита голли узатма рекордини ортда қолдирди.
Маълумот учун, 24 ёшли Майкл Олисе Франция терма жамоаси билан 2024 йилги Олимпия ўйинларининг кумуш медали ва 2024-2025 йилги UEFA Миллатлар лигасининг бронза медали соҳиби ҳисобланади.
Клублар миқёсида Олисе Мюнхеннинг “Бавария” клуби шарафини ҳимоя қилади. У мазкур жамоа сафида икки марта Германия чемпиони, шунингдек Германия кубоги ва Германия суперкубоги ғолиби бўлган.
Live
Барчаси