“Олимпик” футболчилари 6 ойлик маошини ололмаяпти (видео)

Спорт

image

Ўзбекистон миллий ва Олимпия терма жамоаларининг собиқ бош мураббийи Темур Кападзенинг ташаббуси билан 2024 йилги Париж Олимпиясига йўлланма олиш мақсадида терма жамоа базаси сифатида ташкил этилган “Олимпик” клуби аъзолари 6 ойдан бери маошини ололмаяпти. Бу ҳақда футболчилар ва мураббийлар Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига видеомурожаат йўллади. 

Ўтган мавсумни “Олимпик” сафида ўтказган ва ҳозир ҳам клуб аъзоси ҳисобланган футболчилар ҳамда клубнинг дарвозабонлар мураббийи 6 ойдан бери маошини ололмаяпти. Улар бу масалани ҳал қилиш юзасидан мутасадди раҳбарлардан ёрдам сўраб ижтимоий тармоқларда видеомурожаат эълон қилди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси мазкур ҳолат юзасидан текширув олиб бормоқда ва яқин кунларда расмий муносабат бериши кутилмоқда.

Маълумот учун, “Олимпик” клуби 2021 йилда ташкил этилган. Жамоа 2022, 2023 ва 2024 йилги мавсумларда Суперлигада иштирок этди ва ўтган мавсумда Про лигада қатнашиб, сўнги поғонани банд этди. Клуб янги мавсумдан молиявий шароит сабаб Про лигада иштирок этмайдиган бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

маош Темур Кападзе “Олимпик”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг