“Олимпиакос” футбол клуби раҳбари коронавирусга чалинди

Спорт

image

Грециянинг "Олимпиакос" футбол клуби раҳбари Эвангелос Маринакис коронавирусга чалинди. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида маълум қилди. 

Британия нашрларининг қайд этишича, "Олимпиакос" клуби футболчиларининг барчаси Европа лигаси доирасида "Вулверхэмптон"га қарши ўйин олдидан тиббий текширувдан ўтказилади. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 12 март куни, Европа лигаси 1/8 финал босқичи доирасида Грециянинг "Олимпиакос" клуби ўз уйида Англиянинг "Вулверхэмптон" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Коронавирус эпидемияси дунё бўйлаб кенг тарқалганлиги сабабли, ушбу ўйин мухлисларсиз ўтказиладиган бўлди.

Айни дамда, 116 695 нафар инсон коронавирус билан касалланган. 4091та одам ушбу вирус сабабли вафот этган. 64750 нафар одам COVID-19 вирусидан фориғ бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол Коронавирус Олимпиакос Эвангелос Маринакис

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг