Олимпиадага йўлланма берувчи Осиё кубоги қаерда бўлиши маълум бўлди

Спорт

image

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилишида 2028 йилги U-23 Осиё кубогига мезбон мамлакат номи расман тасдиқланди. Қарорга кўра, мусобақа Японияда бўлиб ўтади.

Мазкур турнир Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига Осиё саралаш босқичи вазифасини бажаради. Шу боис, қитъанинг энг кучли олимпия терма жамоалари Олимпиада йўлланмалари учун айнан Японияда баҳс олиб боради.

Маълумот учун, Лос-Анжелес-2028 Олимпия ўйинларида эркаклар футболи мусобақасида жами 12 та терма жамоа иштирок этади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам навбатдаги Олимпиада йўлланмаси учун кураш олиб боради. Темур Кападзе бошчилигидаги жамоа 2024 йили Қатарда бўлиб ўтган U-23 Осиё кубогида финалгача етиб бориб, иккинчи ўринни эгаллаган ва мамлакат тарихида илк бор Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган эди.

Париж-2024 Олимпиадасида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичида иштирок этиб, мусобақани 1 очко билан якунлаган.

Энди эса Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шогирдлари Лос-Анжелес-2028 Олимпиадаси йўлланмаси учун Японияда ўтказиладиган U-23 Осиё кубогида яна бир бор ўз имкониятларини синаб кўришади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг