Олимпиада вақтида 3 та терактнинг олди олинди
Спорт
−
11 Сентябрь 2024 5245 1 дақиқа
Франция разведка хизматлари Париждаги Олимпиада вақтида 3 та терактнинг олдини олди. Бу ҳақда Франция миллий аксилтеррор прокуратураси раҳбари Оливье Кристен “Franceinfo” радиосига берган интервьюсида маълум қилди.
”Ҳозирги кунга қадар учта терактнинг олди олинди. Ҳужумларни режалаштирганларнинг барчаси ҳибсда. Ҳозирда беш киши, жумладан, бир нафар вояга етмаганга нисбатан айблов қўйилди”, дейди Кристен.
Унинг сўзларига кўра, биринчи теракт Сент-Этьен шаҳридаги Жеффрой Гуичард стадиони яқинидаги бар муассасасида ташкил этилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, ҳужумчилар гуруҳи “Исроил институтлари ёки Париждаги ваколатхоналари”га ҳужум уюштиришни режа қилган, исроиллик спортчилар эса режалаштирилган терактнинг нишони бўлмаган.
Учинчи ҳолатда, икки киши ҳужум уюштиришни режалаштирган. Кристен бу ҳақда батафсил маълумот бермади.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь