Олимпиада ўйинларини қолдирилиши қанчага тушади?

Спорт

image
Ўзбекистон спортчилари Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарликни тўхтатди north_east

Ўзбекистон спортчилари Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарликни тўхтатди

Токиодаги Олимпия ўйинларини 2021 йилга кўчириш ташкилотчиларга 2,7 миллиард долларга тушиши мумкин. Бу ҳақда "Forbes" журнали хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2019 йилнинг декабрь ойида Олимпиада бюджети тахминан 12,6 миллиард долларни ташкил қилиши ҳисоблаб чиқилган эди. Ўйинлар кўчирилгандан сўнг, ташкилотчилар мусобақага тахминан 15,3 миллиард доллар сарфлаши таҳмин қилинмоқда. 

Бундай ҳолда, Токиодаги ўйинлар тарихдаги энг қиммат иккинчи Олимпиадага айланади. Ҳозирча, тарихда энг кўп пул сарфланган Олимпиада Сочида Олимпиадаси ҳисоблананди. Мусобақаларга тайёргарлик кўриш учун Россия Федерацияси 21,9 миллиард доллар сарфлаган.

Эслатиб ўтамиз, 24 март куни Олимпия ўйинлари 2021 йилга кўчирилиши маълум қилинди. Ушбу қарор Паралимпия ўйинларига ҳам таъсир қилади.

Маълумот учун, коронавирус пандемияси туфайли, 2020 йил баҳор ва ёз фаслларида режалаштирилган деярли барча халқаро мусобақалар бекор қилинди. Хусусан, Европа чемпионатлари ва Америка футбол кубоги (Копа Америка) 2021 йилга қолдирилди. Хоккей бўйича жаҳон чемпионати ҳамда биатлон ва кросс-чанғи бўйича жаҳон чемпионатларининг сўнгги босқичлари бекор қилинди. Шунингдек, "Формула 1" пойгалари ҳам бошқача кўринишда ўтказилиши кутилмоқда.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Олимпиада Токио Коронавирус

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг