Олимлар Ердаги яна бир фалокат ҳақида маълум қилишди. У Мўғулистон билан боғлиқ
Бу қизиқ
−
30 Ноябрь 2020
47662Жанубий Корея, Япония, Швеция, АҚШ ва Хитой олимларидан ташкил топган халқаро гуруҳ Science журналида мақола эълон қилди. Унга кўра, сўнгги йигирма йил ичида Ердаги қурғоқчилик ва иссиқлик тўлқинларининг кўлами мисли кўрилмаган даражага етди. Шарқий Осиёнинг иқлим тизимига таъсир кўрсатадиган бу ўсишни табиий ўзгарувчанлик билан изоҳлаш мумкин эмас ва маълум бир вақтдан сўнг ҳалокатли ўсиш қайтарилмас ҳолга келади, деб таъкидлайди тадқиқотчилар.
Палеоклиматологлар сўнгги 260 йил ичида Шарқий Осиёдаги иқлим шароитларини тиклашди. Бунинг учун улар маҳаллий дарахтларнинг йиллик ҳалқаларининг кенглигини таҳлил қилишди. Улар ҳақида маълумот International Tree Ring Data Bank’да сақланади. Олимлар, шунингдек, тупроқнинг ҳарорати ва намлигининг ўзига хос игнабаргли турларининг ўсиш ҳалқаларига қандай таъсир қилишини аниқлаш учун дастлабки тадқиқотлар ўтказишди.
“Маълум бўлишича, ХХ асрнинг 90-йилларидан бошлаб иқлим янада иссиқ ва қуруқроқ бўлиб келмоқда, бу минг йиллик чоракда кузатилмаган. Шарқий Осиёнинг ички минтақаси, шу жумладан, Мўғулистон, "иссиқ нуқта" бўлиб чиқди, бу ерда энг кучли исиш ХХ асрнинг иккинчи ярмида қайд этилган. Минтақа аллақачон кам йиллик ёғингарчилик билан ажралиб туради (300 миллиметрдан кам), бу айниқса уни юқори ҳароратга нисбатан сезгир қилади. Сўнгги йигирма йил ичида бу ерда иссиқлик тўлқинлари сезиларли даражада ошди, бу эса тупроқ намлигига янада кучли таъсир кўрсатмоқда”, деб ёзади олимлар.
Олимларнинг таъкидлашича, Мўғулистон устидан иқлим ўзгариши бутун Шимолий ярим шарнинг иқлимига таъсир қилади. Мамлакат ёз ойларида минтақадан ташқарида кучли иссиқлик тўлқинларини келтириб чиқариши мумкин бўлган узоқ давом этган антициклонлар билан ажралиб туради. Эҳтимол, Мўғулистон аллақачон қуруқ чўлга айланиб бормоқда, дея таъкидламоыда олимлар.
LiveБарчаси