Олимлар қаришни кечиктиришнинг янги усулини аниқлади
Саломатлик
−
05 Сентябрь
14059Лондоннинг Империал коллежи олимлари тадқиқот гуруҳи сичқонларда S6K1 оқсилини ишлаб чиқаришни чеклаш узоқ умр кўришга ёрдам беришини ва ёшга боғлиқ касалликлардан ҳимоя қилишини аниқлади. Бу бўйича тадқиқот “Nature Aging” журналида чоп этилди.
Қайд этилишича, олимлар узоқ вақтдан бери S6K1 қариш ва ёшга боғлиқ касалликларни тартибга солишда муҳим роль ўйнайдиган оқсил эканлигини билишган. Тадқиқотчилар танада унинг миқдорини камайтириш сичқонларнинг соғлиғи ва умр кўриш давомийлигига қандай таъсир қилишини аниқлаш учун кекса экспериментал кемирувчиларда бир хил номдаги генни олиб ташлаган.
Нашрга кўра, S6K1 гени жигарда жойлашган. У озуқа моддалари ва стрессга жавобан ҳужайра ўсиши ва метаболизмини тартибга солувчи mTOR деб номланган сигнализация йўлида ҳаракатланади. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, S6K1 блокировкаси ортиқча яллиғланишни йўқ қилиш орқали кемирувчиларда ҳужайра қаришини секинлаштирган.
Олимларнинг таъкидлашича, танадаги кўплаб қариган ҳужайралар яллиғланиш, қариш билан боғлиқ секреция фенотипини олади. Бу ёшга боғлиқ касалликларга, танадаги йоғ миқдорининг камайишига, суяклар мустаҳкамлигининг пасайишига ва қонда қанд миқдорининг ошишига олиб келади.
Илмий иш муаллифлари S6K1’ни ўрганиш ёшга боғлиқ касалликларни даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқишда асосий омилга айланиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ, бундай экспериментал терапияни инсон танасига мослаштириш учун кўпроқ тадқиқотлар талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британияда ўпка саратонига чалинган 67 ёшли лондонлик эркак халқаро синов доирасида биринчи бўлиб саратонга қарши янги вакцина олган эди.
LiveБарчаси