Олдинга юрмасак, Хитой бизни “ейди” – Байден
Олам
−
12 Февраль 2021
10205Америка Ҳукумати Хитой билан муносабатларда ташаббусни ўз зиммасига олиши керак. АҚШ Президенти Жо Байден Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан телефон орқали ўтказилган мулоқотидан сўнг шундай фикрни айтган.
"Суҳбатимиз яхши ўтди, мен уни биламан (Си Цзиньпин), вице-президентлигимда у билан жуда кўп учрашганмиз. Аммо, биласизми, агар олдинга силжимасак, улар бизни "ейди", деган Байден Пекиннинг АҚШ транспорт бозорига киришга уринишини эслаб.
Таъкидланишича, биринчи суҳбат давомида раҳбарлар икки томонлама муносабатларга оид бир нечта масалаларни кўтарган.
Суҳбатда Байден иқтисодий ва ҳарбий масалаларга устувор аҳамият бериб, ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишлари, жумладан, иқлим ўзгариши ва ядровий қуролларни алоҳида таъкидлаган.
Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден инаугурациясидан кейин илк бор Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан суҳбатлашгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь