Байден Хитойдан ташвишда эканини маълум қилди 

Олам 7621
image

АҚШ Президенти Жо Байден инаугурациясидан кейин илк бор Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан суҳбатлашди. Бу ҳақда Оқ уй хабар бермоқда. 

Музокаралар давомида Америка раҳбари ҳамкасбини Хитой томони билан "амалий, натижага йўналтирилган" алоқани давом эттириш ниятида эканига ишонтирган. 

Шу билан бирга, Байден Пекиннинг иқтисодий сиёсати, Гонконгдаги репрессиялар, Синьцзяндаги инсон ҳуқуқлари бузилиши ва "ҳудудда тобора кучайиб бораётган ҳаракатлар", шу жумладан Тайван билан муносабатлардан ташвишда эканини билдирган. 

"Президент Байден Америка халқининг хавфсизлиги, фаровонлиги, соғлиғи ва турмуш тарзини ҳимоя қилиш ва Ҳиндистон-Тинч океанининг эркин ва очиқ минтақасини сақлаб қолиш учун ўзининг устувор йўналишларини тасдиқлади", дейилган хабарда. 

Бундан ташқари, томонлар янги коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва соғлиқни сақлашнинг умумий глобал муаммолари, иқлим ўзгариши ва қурол-аслаҳалар тарқалишининг олдини олиш бўйича фикр алмашган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 343
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×