Оксфорд университети COVID-19'га қарши вакцина синовларини тўхтатди
Олам
−
10 Сентябрь 2020
8640Оксфорд университети ва AstraZeneca компанияси COVID-19'га қарши вакцина синовларини унда қатнашаётган кўнгиллилардан бирида "яширин ҳолатдаги тушунарсиз касаллик" аниқлангани туфайли вақтинча тўхтатди.
"AstraZeneca компанияси томонидан синовлар тўхтатилганига қарамай, АҚШ раҳбарияти коронавирусга қарши вакцинани 2020 йил охиригача олишни режалаштирмоқда", деди 9 сентябрь куни Оқ уй вакили Кейли Макинани. Бу ҳақда Рт томонидан хабар қилинган.
Журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Макинани Америка ҳукуматининг мақсади йил охиригача вакцинани қабул қилиш эканлигини айтди.
Ишлаб чиқарувчилар дори хавфсизлиги тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш учун танаффус эълон қилишди. Клиник синовларнинг тўхтатилиши қанча муддат давом этиши маълум эмас.
Вакцина август ойида АҚШда синовларнинг учинчи босқичига кирганди. Бундан аввал, AstraZeneca синовлари Буюк Британия, Бразилия ва Жанубий Африкада бошланган. Уни ишлаб чиқараётган Оксфорд университети тестларни тўхтатиб туриш одатий процедура эканлигини таъкидлаган.
Маълумот учун, ЖССТ AstraZeneca компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси синовлари тўхтатилганини ижобий қабул қилиб, синовларда иштирок этаётган кўнгиллилар хавфсизлиги устувор вазифа эканини таъкидлаган.
Рушанабону Султонова
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь