Оксфорд университети ҳам вакцина устида иш бошлади
Саломатлик
−
27 Март 2020
5336Оксфорд университети мутахассислари коронавирусга қарши вакцина синовини бошлаб юборди. Бу билан вакцина ишлаб чиқарувчилар сони яна биттага кўпайди.
Университет вакцина синови учун кўнгиллиларни тўплай бошлади. Синовда фақат Темза водийсининг 18 дан 55 ёшгача бўлган соғлом аҳолиси қатнашиши мумкин. Вакцина синовлари олти ойга мўлжалланган.
"Тадқиқот бизга янги ChAdOx1 nCоV-19 вакцинаси соғлом одамларни Сovid-19 касаллигидан ҳимоя қила оладими ёки йўқлигини баҳолашга имкон беради", дейилади университет пресс-релизида.
Вакцина яратувчиларининг сўзларига кўра, касаллик 80 фоиз ҳолатда енгил кечади. Касалликнинг ушбу турига чалинган одамларга махсус қўшимча дори воситалари шарт эмас. Уларнинг фикрича, коронавирус билан оғриган ҳар 6 нафар одамдан биттасида касалликнинг оғир шакли учраши мумкин.
Маълумот учун, ҳозирда коронавирусга қарши вакцинани бир қатор давлат ва фармацевт компаниялари ишлаб чиқишни бошлаб юборган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, коронавирусга қарши вакцина камида 1 йил муддатда тайёр бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь