Оқ уйга киргунимча Ғазодаги асирлар қўйиб юборилмаса, жавобгарларнинг жазоси оғир бўлади – Трамп
Олам
−
03 Декабрь
7997АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп 2024 йил 20 январь куни ўз лавозимига келгунга қадар Ғазодаги исроиллик асирлар озод қилинмаса, жиддий чоралар кўришга ваъда берди. Бу ҳақда Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Трампнинг бу баёноти амалдаги Президент Жо Байденнинг Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги урушни тугатиш ва тинчлик ўрнатиш бўйича саъй-ҳаракатларининг самарасизлигини танқиди фонида айтилган.
“Агар асирлар 2025 йил 20 январгача, яъни мен АҚШ президентлигига киришгунимга қадар озод қилинмаса, барча жавобгарларга нисбатан катта жазо бўлади” деган у.
Шунингдек, Трамп АҚШ ҳукумати урушнинг 1 йилдан ортиқ давом этаётганига қарамай, Исроил ва ҲАМАС ўртасида доимий тинчликни йўлга қўя олмаганини қоралаган.
Айрим манбаларга кўра, Ғазода ҲАМАС томонидан 101 нафар гаровга олинган одам бор ва уларнинг етти нафари Америка фуқароси.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трампга ташқи сиёсат, хусусан, Яқин Шарқ бўйича маслаҳатлар берадиган Линдси Грэм сайланган президент гаровга олинганларни озод қилиш ва урушни имкон қадар тезроқ тугатиш бўйича келишувга эришилишини исташини маълум қилганди. Грэмнинг таъкидлашича, Трамп Исроил ва Саудия Арабистони орасида алоқаларни нормаллаштиришдан олдин Ғазо бўйича келишувга муҳтож.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь