Трамп Оқ уйга киришидан олдин Ғазода келишувга эришмоқчи

Олам

image

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп 20 январда ўз лавозимига киришгунга қадар Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олиш бўйича келишувга эришмоқчи. Бу ҳақда сенатор Линдси Грэм “Axios”га берган интервьюсида маълум қилди.

“Трамп 20 январь куни лавозимга киришидан олдин Ғазо секторида сулҳ ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришмоқчи”, деган у.

Трамп билан тез-тез гаплашиб турадиган ва унга ташқи сиёсат, хусусан, Яқин Шарқ бўйича маслаҳатлар берадиган Грэм сайланган президент гаровга олинганларни озод қилиш ва урушни имкон қадар тезроқ тугатиш бўйича келишувга эришилишини исташини маълум қилди. Сенаторга кўра, Ғазода ҲАМАС томонидан 101 нафар гаровга олинган одам бор ва уларнинг етти нафари Америка фуқароси.

“Трамп гаровга олинганларни озод қилишда ҳар қачонгидан ҳам қатъийроқ. У гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувни ўз ичига олган сулҳни қўллаб-қувватламоқда. У буни ҳозир амалга оширмоқчи”, деган Грэм.

Қайд этилишича, Ғазо секторидаги можарони ҳал қилиш бўйича келишув АҚШ Президенти Жо Байденнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади, аммо сўнгги ҳафталарда ҳеч қандай аниқ тараққиётнинг йўқлиги бу вазифа Трампники бўлиши мумкинлигини кўрсатади.

Грэмнинг таъкидлашича, Трамп Исроил ва Саудия Арабистони орасида алоқаларни нормаллаштиришдан олдин Ғазо бўйича келишувга муҳтож.

“Мен Исроил ва минтақадаги одамлар Трамп асосий эътиборини гаровга олинганлар масаласига қаратганини билишларини истайман. У қотилликлар ва жанглар тўхташини истайди”, деган сенатор.

Унинг қўшимча қилишича, Саудия-Исроил битими Фаластин компонентини ўз ичига олиши керак.

“ҲАМАСга қарши энг яхши суғурта полиси Исроилнинг Ғазони қайта босиб олиши эмас, балки Фаластин жамиятидаги ислоҳотдир. Буни фақат араб давлатлари қила олади”, деган Грэм.

Оқ уй расмийларининг таъкидлашича, Байден ҳам гаровдагиларни озод қилиш бўйича келишувга эришишни ўзининг сўнгги кунига қадар нияти этиб белгилаб олган.

Грэмнинг айтишича, минтақада дипломатия Трампнинг ғалабаси туфайли осонлашади, чунки одамлар ундан қўрқишади.

“Агар сиз ёмон одам бўлсангиз ва Трампдан қўрқмасангиз, демак сиз ҳам соқовсиз. Ёмон ва соқов йигитлар узоқ яшамайди”, деган сўзи охирида у.

Эслатиб ўтамиз, 26 ноябрь куни Байден ва унинг франциялик мавқедоши Эммануэль Макрон Исроил ва Ливан орасига тушиб, улар орасидаги ўт очишни тўхтатишга бўйича келишувга эришишга муваффақ бўлганди.  Исроилнинг Ливанга қарши тажовузини тўхтатган 13 банддан иборат сулҳ имзоланган бўлиб, унда томонлар қуйидагича мажбуриятлар олди. Сулҳга кўра, Ливан ҳукумати “Ҳизбуллоҳ” ёки Ливан ҳудудидаги бошқа қуролли гуруҳнинг Исроилга қарши бирон бир операция ўтказишига рухсат бермайди. Ўз ўрнида, Исроил ҳам Ливандаги фуқаролик, ҳарбий ёки ҳукумат иншоотларига қуруқлик, денгиз ёки ҳаво орқали ҳеч қандай ҳарбий ҳужум уюштирмайди. Шартнома шартларига кўра, Исроил кучларининг бўлинмалари келаси 60 кун ичида Ливан ҳудудини тарк этади. “Ҳизбуллоҳ” эса ўз қўшинларини Исроил чегарасидан 30 километр узоқликдаги Литани дарёсигача олиб чиқиши лозим. Бундан ташқари, Қўшма Штатлар ва Франция минтақада барқарорлик ва фаровонликни таъминлаш учун Ливаннинг иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларга раҳбарлик қилишга интилиши белгиланди. Шундай қилиб, 27 ноябрда икки ўртада ўт очиш тўхтади ва бу Исроилнинг Ливан ҳудудига 14 ой давом этган босқини якунлаганини билдиради. Агар сулҳ шартлари ҳеч қандай муаммоларсиз, келишганидек адо этилса.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Ғазо Линдси Грэм

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг