Оқ уй Песковнинг айбловларини рад этди

Олам

image

АҚШ Кремлга учувчисиз самолёт ҳужумида иштирок этмайди. Бу ҳақда бугун, 4 май куни Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби MSNBC телеканали эфирида айтиб ўтди.

“Биз нима бўлганини ҳали билмаймиз, биз ҳеч қандай баҳо бермаяпмиз. Мен эрталаб Президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг изоҳларини, бунга қандайдир тарзда биз аралашганимиз, Вашингтоннинг алоқадорлиги ҳақидаги даъволарни кўрдим. Сизни ишонтириб айтаманки, Қўшма Штатларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ, нима бўлишидан қатъий назар, Қўшма Штатлар бунга алоқадор эмас эди”, деган Оқ уй вакили.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 3 май куни Москва Киевни Владимир Путиннинг Кремлдаги қароргоҳига дронлар ёрдамида ҳужум қилишга уринганликда айблаганди. Украина президенти Владимир Зеленский воқеага алоқадорлиги ҳақидаги айбловларни рад этди. Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков эса дрон ҳужуми ортида Вашингтон турганини даъво қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Кремль дрон ҳужуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг