Оққушни ўлдирган шахс қидирилмоқда

Жамият

image

Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган қўнғир айиқ ўлдирилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Шундан бироз муддат ўтиб, 26—27 ноябрь кунлари ижтимоий тармоқларда, хусусан, Instagram’да фойдаланувчи “gafurovskiy.95” томонидан фотосурат эълон қилинди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.

Суратга кўра, барча ҳайвонлар ва қушлар ўлдирилган. Шуни таъкидлаш керакки, вишилдоқ оққуш ҳам Ўзбекистон “Қизил китоби”га, ҳам Халқаро “Қизил китоб”га киритилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, ҳайвонот оламига етказилган умумий зарар 12 миллион сўмдан ошади.

“Суратдаги йигитнинг шахсини аниқлаш ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш учун барча мавжуд маълумотлар, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган фотосурат Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратурага юборилди.

Ушбу ҳолат Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси назорати остига олинган. Кейинги барча маълумотлар қўмитанинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши айтилади”, дейилади хабарда.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қашқадарё Қизил китоб

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг