Оғир атлетика Олимпия ўйинлари дастурида қоладиган бўлди
Спорт
−
17 Октябрь 2023
3232Кеча, 16 октябрь куни Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида Халқаро Олимпия Қўмитасининг (ХОҚ) 141-сессиясига тайёргарлик кўриш фонида ташкил этилган ХОҚ Ижроия кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда кўриб чиқилган бир қатор муҳим масалалар қаторида оғир атлетика спорт турининг Олимпия ўйинлари дастурида қолиш-қолмаслиги ҳам кўриб чиқилди.
ХОҚ Президенти Томас Бах бошчилигида ўтган йиғилишда Лос-Анжелесдаги Олимпия ўйинлари дастури тасдиқланди. Унда оғир атлетика бўйича ҳам спортчилар иштирок этиши расман қайд этилди.
Халқаро Оғир атлетика федерацияси раҳбари Муҳаммад Жаллуд ушбу хабарни қуйидагича изоҳлади:
“Менинг сўзларим дунё оғир атлетика оиласига қаратилган, айниқса спортчиларга. Бу хабар хурсанд бўлишга арзийди. Ҳар биримизнинг ҳаракатимиз сабаб бу ерга йиғилдик. Бирдамлигимиз, кучимиз ва ўзгартиришларга интилишимизни инобатга олган Халқаро олимпия қўмитасига миннатдорлик билдирамиз”, дейди у.
LiveБарчаси