Оғир атлетика: Нигора Сувонова Осиё чемпионатида 6 та олтин медални қўлга киритди

Спорт

image

Тошкентда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг кеча, 24 июлга белгиланган баҳсларида 5 нафар ўзбекистонлик спортчи супага чиқди.

Уларнинг барчаси шоҳсупага кўтарилди. Нигора Сувонова -81 кг вазн тоифасида ҳам ўсмирлар, ҳам ёшлар тоифасида барча йўналишлар билан ҳисоблаганда жами 6 та олтин медалга сазовор бўлди.

+102 кг вазн тоифасида Нурбол Абдурашидов 3 та кумуш медални қўлга киритди. Нурбол икки кураш якуни бўйича 316 кг (145+171) оғирликни бўйсундирди.

Осиё чемпионатида +81 кг вазн тоифасида иштирок этган Хушноза Холиқова барча йўналишларда совриндор бўлди ва 3 та бронза медалга эга чиқди.

Шунингдек, ёшлар ўртасида -102 кг вазн тоифасида Шарофиддин Амриддинов 3 та олтин, Қудратбек Салимжонов эса 2 та бронза медални қўлга киритган эди. Бундан ташқари, ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда ҳам иштирок этган Қудратбек Салимжонов 3 та кумуш медални ўз номига ёздириб қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

Оғир атлетика

Баҳолаганлар

130

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг