Жўраев ва Нуриддинов Осиё чемпионатида иштирок этади

Спорт

image

Оғир атлетика бўйича Олимпиада чемпионлари Акбар Жўраев ва Руслан Нуриддинов шу йилнинг 2-10 февраль кунларида Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида қатнашади. Бу ҳақда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, Жўраев ва Нуриддиновдан ташқари эркаклар ўртасида яна 10 нафар Ўзбекистон вакили қитъа биринчилигида мамлакат шарафини ҳимоя қилади.

Таъкидлаш жоиз, Осиё чемпионатида шу йили Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қиладиган Олимпия ўйинлари учун ҳам муҳим рейтинг очколари ўйналади. 

Ҳозирда Ўзбекистон эркаклар оғир атлетика терма жамоаси Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида бўлажак мусобақага тайёргарлик кўрмоқда. Аёллар жамоаси эса қитъа биринчилигига Чирчиқда ҳозирлик кўради.

Эркаклар: 

-61 кг: Адҳамжон Эргашев;
-67 кг: Диёрбек Рўзметов;
-67 кг: Ҳусинбой Матрасулов;
-73 кг: Достон Ёқубов;
-73 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров;
-89 кг: Сарварбек Зафаржонов;
-89 кг: Нурсултон Эсбергенов;
-96 кг: Суннатилла Ўсаров;
-102 кг: Акбар Жўраев;
-102 кг: Руслан Нуриддинов;
-109 кг: Шарофиддин Амриддинов;
+109 кг: Рустам Жангабоев. 

Аёллар: 

-45 кг: Муниса Одилова;
-49 кг: Жамила Панфилова;
-59 кг: Нигора Абдуллаева;
-59 кг: Людмила Элефтериади;
-64 кг: Шаҳноза Жабборова;
-64 кг: Озода Ҳожиева;
-71 кг: Машҳура Рустамова;
-81 кг: Ригина Адашбаева;
-87 кг: Нигора Сувонова;
+87 кг: Турсуной Жабборова.


Мақола муаллифи

Теглар

Оғир атлетика Руслан Нуриддинов Акбар Жўраев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг