Оғир атлетика: Ўзбекистон жамоасининг ЖЧда қатнашадиган таркиби маълум бўлди
Спорт
−
28 Ноябрь
3902Жорий йилнинг 6-15 декабрь кунлари Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади. Мусобақа баҳсларида 6 та вазнда ўзбекистонлик атлетлар иштирок этади.
Аёллар ўртасида -64 кг вазнда Шахлохон Абдуллаева ва -87 кг да Турсуной Жабборова ўз имкониятларини синовдан ўтказади.
Эркаклар ўртасида -81 кг да Муҳаммадқодир Тоштемиров, -89 кг да Сарварбек Зафаржонов ва -109 кг вазнда Шарофиддин Амриддинов ва Руслан Нуриддинов баҳсларда қатнашади.
Ўзбекистонлик ўгир атлетикачилар Жаҳон чемпионатидаги иштирокини 10 декабрдан бошлайди. Ўша куни Шахлохон Абдуллаева ва Муҳаммадқодир Тоштемиров медаллар учун кураш олиб боради.
LiveБарчаси