Оғир атлетика бўйича 2021 йилги Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон мезбонлик қилади
Спорт
−
11 Сентябрь 2021
7274Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) 2021 йилги жаҳон чемпионати мезбони номини эълон қилди.
Федерация ижроқўмитаси қарорига кўра, жорий йилги жаҳон чемпионати ва IWF сайлов конгресси Ўзбекистонда бўлиб ўтиши белгиланди. Жаҳон чемпионати баҳслари 7-17 декабрь, сайлов жараёнлари эса 20-21 декабрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати, Осиё оғир атлетика федерацияси Конгресси ва оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати ҳам Ўзбекистонда бўлиб ўтган эди.
Маълумот учун, 2013 йилги Жаҳон чемпионати ва 2016 йилги Рио Олимпиадасида Руслан Нуруддинов, 2019 йилги Жаҳон чемпионатининг даст кўтариш машқлари ва Токио-2020 Олимпиадасида эса Акбар Жўраев олтин медални қўлга киритган
LiveБарчаси