Туркияда яна табиий офат. 26 киши қурбон бўлди
Олам
−
05 Февраль 2020
10808Туркиянинг Ван вилоятида юз берган навбатдаги табиий офат – қор кўчкиси яна 26 кишини ҳаётдан олиб кетди. Бу ҳақда “Hurriyet” агентлиги хабар бермоқда.
Губернатор Меҳмет Эмин Белмезнинг маълум қилишича, ҳалок бўлганлар орасида кўнгилли қутқарувчилар ҳам бўлган.
Саккиз нафар жандарм, уч нафар қўриқчи, уч нафар ўт ўчириш ходими ва тўққиз фуқаро қутқарув операциялари вақтида нобуд бўлган.
Табиий офат натижасида 53 киши жароҳатлангани, уларнинг барчаси шифохонага ётқизилгани айтилмоқда.
Маълумот ўрнида, Туркия сўнгги ойларда табиий офатлардан кўп азият чекмоқда. Жорий йилнинг 24 январь куни мамлакатнинг Элязиғ вилоятида 6,8 баллни ташкилд этувчи даҳшатли зилзила рўй берди. Зилзила оқибатида 41 киши қурбон бўлди. 76 та бино вайронага айланди.
Қурбонларнинг 37 нафари Элязиғдан, 4 нафар Диёрбакирдан. Яна икки киши қўрқув ортидан юрак хуружи сабаб вафот этди.
Зилзила ўчоғи Элязиғ вилоятининг Сивриж шаҳрида, 7 км ер остида бўлган. Зилзиладан кейин 2,7 дан 5,4 магнитудагача 118 та афтершок қайд қилинган.