Очлик эълон қилган Саакашвилининг судда тоби қочди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Грузиянинг қамоқдаги собиқ Президенти Михаил Саакашвили ўз иши бўйича суд мажлисида беш дақиқадан сўнг нутқини тўхтатди ва шифокордан ёрдам сўради. Шундан сўнг уни суд залидан олиб чиқишди.  

“Судга йиғилганлар билан саломлашмоқчиман. Агар иложи бўлса, менга шифокор ёрдами керак”, деган Саакашвили ва ҳуқуқ-тартибот ходимларидан ўрнидан туришга ёрдам беришни сўраган. 

Сиёсатчи бир неча бор унга тиббий ёрдам кўрсатилишини талаб қилган. Грузия Омбудсмани Нино Ломжариянинг таъкидлашича, очлик эълон қилиш натижасида шифокорлар Саакашвилида неврологик касаллик — Вернике энцефалопатиясини аниқлаган. 

Бугун, 20 апрель куни Тбилиси шаҳар судида собиқ Президентнинг чегарани ноқонуний кесиб ўтиш иши бўйича суд мажлиси бўлиб ўтган. Қайд этилишича, Саакашвили суд жараёнида Грузиядаги ҳокимиятни ўзгартириш режасини тақдим этишни режалаштирган. 

Михаил Саакашвили 2021 йил 1 октябрда биринчи марта очлик эълон қилган. 50 кун давом этган очликдан сўнг 20 ноябрда уни тўхтатишга рози бўлган. Жорий йилнинг 21 февраль куни у иккинчи марта очлик эълон қилган. 

Саакашвили ўтган йилнинг 1 октябрида Грузияда қўлга олинган. Прокуратуранинг маълум қилишича, собиқ Президент мамлакатга сут маҳсулотлари билан келган. 

Ҳозир сиёсатчи Рустави қамоқхонасида. Сиёсатчи банкир Сандро Гиргвлиани ўлдирилиши ва депутат Валерий Гелашвилининг калтакланиши бўйича ишлар доирасида сиртдан судланган. Биринчи ҳолатда Саакашвили уч йилга, иккинчисида олти йилга озодликдан маҳрум этилган. Бундан ташқари, у 2007 йил 7 ноябрдаги мухолифат митингини тарқатиш, “Имеди” телекомпаниясидаги талончилик ва давлат бюджети маблағларини ўғирлаш ишлари бўйича айбланувчи, улар ҳали ҳам судларда кўриб чиқилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Саакашвили

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг