Обама Трампни мамлакатда коронавирусни “эплолмаганликда” айблади

Олам

image
АҚШнинг собиқ Президенти Барак Обама бу йилги сайловларда президентликка номзод Жо Байденни қўллаб-қувватламоқда.
 
Обама, кеча, 21 октябрь куни Пенсильвания штатидаги Филадельфия шаҳрида ўтазилган сайловолди митингда иштирок этган. 
 
Иштироки давомида Обама Демократик партиядан президентликка номзод Жо Байденни қўллаб-қувватлаб, нутқ сўзлаган.
 
Собиқ давлат раҳбари нутқи давомида Пенсильвания штатига келишни яхши кўришини тан олган. Маълумки, Обама 2008 ва 2012 йилларда ушбу штатда ғалаба қозонган.
 
"Сиз мени икки марта қўллаб-қувватлагансиз. Бугун эса мен Оқ уй Жо Байден ва Камола Харрисга тегиши учун ёрдам беришингизни сўраб келдим", деган Обама митинг иштирокчиларига.
 
Обамага кўра, Трамп ўз ишига худди "реалити-шоу" сифатида қарайди.
 
Шунингдек, Обама "АҚШнинг дунёда обрўси топталгани" да, коронавирус билан курашиш учун мамлакатда самарали чоралар кўрилмаганида ҳам Оқ уйнинг амалдаги раҳбарини айблаган.
 
Маълумот учун, Обама Байденни қўллаб-қувватлашини расман апрель ойида эълон қилган. Аммо шу пайтгача у демократни қўллаб-қувватлаш мақсадида оммавий тадбирларда гапирмаганди.
 
Барак Обама 2009-2017 йилларда АҚШ Президенти бўлган. 
 
Эслатиб ўтамиз, АҚШда навбатдаги президентлик сайлови жорий йилнинг 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Мақола муаллифи

Теглар

Обама

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг