ОАВ: икки хорижлик Колумбия Президентига суиқасд тайёрлади

Олам

image
Трампга заҳар юборишда гумонланган шахс чегарада ушланди north_east

Трампга заҳар юборишда гумонланган шахс чегарада ушланди

Колумбия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари икки хорижлик мамлакат Президенти Иван Дукенинг ҳаётига суиқасд тайёрлагани ҳақида хабар топган. Колумбиянинг RCN радиостанцияси мамлакат разведкасига таяниб хабар берди.

“Айни вақтда давлат идоралари Президентн ҳимоя қилиш ва унинг ҳаётига бўладиган ҳар қандай таҳдидни бартараф қилиш учун режа тузиб чиқяпти”, деган манба.

Разведкадаги манба кутилаётган ҳужум ҳақида ҳеч қандай маълумот келтирмаган. Бунинг ўрнига, у ҳужумни бир рус ва бир яҳудий тайёрлаганини билдирган.

Маълумотларга кўра, ҳарбийлар ва полиция юқори шайлик ҳолатига келтирилган.

Аввалроқ, АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳаётига ҳам суиқасд режалаштирилгани хабар қилинганди. Президентга Канададан ичида заҳар бўлган хат юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

суиқасд

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг