Трампга заҳар юборишда гумонланган шахс чегарада ушланди

Олам

image

Аввалроқ, АҚШ ҳуқуқ-тарибот идоралари ходимлари мамлакат Президенти Дональд Трампга ичида рицин заҳарли моддаси бўлган хат юборилгани ҳақида хабар берган эдик.

Федерал тергов бюроси Трампга рицин моддаси бор хат юборишда гумонланган шахсни Канададан АҚШга ўтаётганда ушлади. Бу ҳақда NBC телеканали хабар берди.

Маълумотларга кўра, қўлга олиш операциясини АҚШ Божхона-чегара хизмати ходимлари амалга оширган. Тафсилотлар келтирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Президентга бундай хат юборилиши бўйича Федерал тергов бюроси ва АҚШ Махфий хизмати суриштирув ишлари олиб бораётганда. 

Рицин ўсимликдан олинадиган оқсилли заҳар ҳисобланади. Агар уни ютиб юборса, кўнгил айниши, қайт қилиш, ички қон кетиши, аъзоларни ишлашдан тўхтатиши ва ўлимга олиб келиши мумкин. Рициннинг зиддизаҳари йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

320

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made