АҚШ тез орада Эронга кучли зарба бермоқчи – ОАВ
Олам
−
19:27 595 2 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп жамоаси Эронга ҳужумларни қайта бошлаш қарори устида ўйланмоқда. Эҳтимолий сценарийлардан бири – 9 ноябрда, янги ой чиққан пайтда зарба бериш. Бу ҳақда “Fox News” хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, Дональд Трамп Эронга қарши ҳарбий операцияларни қайта бошлаш имкониятини муҳокама қилиш учун миллий хавфсизлик бўйича ўз жамоаси билан учрашган. Ушбу маълумотни “Fox News”га юқори лавозимли мулозимлар тасдиқлаган.
Уларнинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 4 ва 5 ноябрь кунлари Оқ уйда тегишли мажлислар бўлиб ўтган.
“9 ноябрь куни Яқин Шарқда янги ой чиқади – бу ой ёғдуси деярли бўлмайдиган давр бўлиб, ҳарбий операцияларни ўтказиш учун қулай шароит яратади”, дея манбаларидан иқтибос келтиради телеканал.
Бунгача Трамп журналистларга Оқ уй ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаш бўйича қарор қабул қилаётганини маълум қилган.
“Биз янада ичкарироқ киришимиз керакми – Эроннинг ядровий дастурини узил-кесил йўқ қилиш ва бундай ҳолат бошқа ҳеч қачон такрорланмаслигини кафолатлаш учун зарбалар беришимиз керакми? Имкон қадар мамлакатнинг қолган қисмини вайрон қилмасликни афзал кўрган бўлардим, аммо, эҳтимол, тўғри келиши мумкин. Тез орада билиб оласиз”, дейди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп оралиқ сайловлардан кейин миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари билан Эрон масаласига бағишланган илк йиғилишни ўтказгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси