Оҳангаронда кундуз куни қоронғулик чўкди (видео)

Жамият

image

Бугун, 13 март куни Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида ноодатий табиат ҳодисаси кузатилди.

Маълум бўлишича, соат 09:00 атрофида бўлишига қарамай, атмосферада булутлар қатламида ўта тўйинган сув буғлари ва муз заррачалари қуёш нурлари ва ёруғлигини бир муддат чеклаб қўйди. Натижада атрофда худди қуёш ботгандагидек қороғулик чўккан.

Метеоролог Эркин Абдулаҳатовга кўра, иқлим ўзгариши фонида март ойи мавсумида кўп ёғингарчиликлар ўзи билан бирга минтақа учун умуман хос бўлмаган булутларни олиб келмоқда.

“Булутлар оқими шарққа Ангрен шаҳри томон ҳаракатланмоқда. Ангренда ҳам яқин вақтлар орасида бироз қоронғулик чўмади”, дея ёзади метеоролог.


Мақола муаллифи

Теглар

Оҳангарон

Баҳолаганлар

586

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг