Оҳангарон туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
20 Май
6421Тошкент вилоятидаги Оҳангарон туманига Дониёр Мадиримов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Дониёр Мадиримов тайинловга қадар Тошкент вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида фаолият юритаётган эди.
Маълумот учун, Дониёр Маматсалиевич Мадиримов 1979 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 1999 йилда Ўзбекистон Миллий университетини, 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
У Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасида бўлим бошлиғи, Шайхонтоҳур тумани ҳокимининг ўринбосари, Тошкент вилояти ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо иқтисодий бошқармаси бошлиғи, Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи сингари масъул лавозимларда ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг август ойидан бери Оҳангарон туманини бошқариб келаётган Эркин Муҳиддинов Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.