Оҳангарон туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
16 Сентябрь 2020
9454Аввалроқ, Оҳангарон тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари ХIII сессияси бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Сессия ишида ташкилий масала кўриб чиқилди. Туманни 2019 йил июнь ойидан бери бошқариб келаётган абдувоҳид Турдибоев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Унинг ўрнина Абдуллаев Абдурасул Неъматович Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Абдурасул Абдуллаев 1968 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида банк тизимида бир қатор лавозимларда ишлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари - "Ўзбекчорванасл" агентлиги бош директори лавозимида фаолият кўрсатган.