Нурсултон Назарбоевга ҳайкал ўрнатилди

Олам

image

Нур-Султон шаҳрида жойлашган Миллий мудофаа университетига Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг ҳайкали ўрнатилди. Ҳайкалнинг очилиш маросимида видеоконференсалоқа орқали мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳам иштирок этди. 

Тўқаев ўз нутқида Нурсултон Назарбоев мустақил Қозоғистоннинг стратегик ривожланиш йўлини белгилаб берган ва умумий мақсадга эришиш йўлида халқни бирлаштирган замонавий давлат асосчиси эканини таъкидлаган.  

“Тинчлик ва барқарорлик, фаровонлик ва бирдамлик Элбоши сиёсатининг натижасидир. Ҳар бир давлат тарихида ўчмас из қолдирган ноёб шахслар мавжуд. Ёш авлоднинг вазифаси уларнинг меҳнатини қадрлаш ва ҳурмат қилишдир”, деган Президент.  

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ёдгорлик айнан Миллий мудофаа университетига ўрнатилиши чуқур рамзий аҳамиятга эга. Чунки Қозоғистон Қуролли кучларига Биринчи Президент Назарбоев фармони билан асос солинган. Таъкидланишича, Элбоши ҳар доим мамлакатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратган. Замонавий қурол-аслаҳаларни сотиб олиш, ички мудофаа саноатининг салоҳиятини ошириш, ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлаш, нақд пул ва юқори пенсиялар тайинлаш. Қайд этилишича, энг қийин пайтларда ҳам давлат ушбу муаммоларни муваффақиятли ҳал қилиб келган. 

“Мустақиллик дебочасида Нурсултон Абишевич Назарбоев ҳарбий қурилишнинг энг мураккаб муаммоларини ҳал қилишда шахсан иштирок этди. Унинг раҳбарлиги остида армиянинг истиқболлари ва вазифалари, халқни ва мамлакатни потенциал ҳарбий таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилган миллий хавфсизликни таъминлашнинг устувор йўналишлари ва механизмлари аниқланди. Унинг президентлиги даврида ҳарбий ривожланишнинг қонунчилик ва меъёрий асослари ишлаб чиқилган. Қуролли Кучларнинг тузилиши ва таркиби ҳам шакллантирилди, армияни босқичма-босқич қайта жиҳозлаш таъминланди, замонавий инфратузилма яратилди”, дейди Тўқаев. 

Маълумот ўрнида, Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев жорий йилнинг 6 июль куни 80 ёшни қаршилайди. Бугунгача Олма-ота, Тўлдиғўрғон (Қозоғистон)да, Туркия, Гагаузия ва Қирғизистонда Нурсултон Назарбоевнинг ҳайкаллари ўрнатилган. 

Назарбоев 2019 йилнинг март ойида Президентликдан истеъфо берди. У Элбоши ўлароқ давлат ишларида фаол. Ваколатларига кўра, у Давлат хавфсизлик кенгаши раиси саналади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг