Нурмуҳамедов Москвадаги UFC турнирида иштирок этади
Спорт
−
17 Август 2019 5982 1 дақиқа
Россиялик ММА жангчиси Абубакар Нурмуҳамедов UFCдаги дебют жангини 9 ноябрь куни ўтказади.
Абубакар дебют жангини Москвада ташкил этиладиган кечада ўтказади. Ҳозирча унинг рақиби ким бўлиши маълум қилинмаган. Абубакар Нурмуҳамедов аслида шу йилнинг 7 сентябрда бўлиб ўтадиган UFC 242 кечасида иштирок этиши лозим эди, лекин қўлидан олган жароҳати бунга йўл қўймаган.
Абубакар Нурмуҳамедов UFC жангчиси Хабиб Нурмуҳамедовнинг амакиваччаси ҳисобланади.
Live
БарчасиТуркия ҳам “Тинчлик Кенгаши”га қўшилди
22 Январь