Нурхон Қурбонова Паралимпиаданинг бронза медалини қўлга киритди

Спорт

image

Францияда ўтаётган 2024 йилги Париж ёзги Паралимпиада ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар кўрсатаётган натижалар юқорилаб бормоқда.

Жумладан, ўйинларнинг пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида F54 классида ядро улоқтириш баҳсларида Нурхон Қурбонова 7,75 метр натижа қайд этиб, бронза медалга сазовор бўлди.

Маълумот учун, Нурхон Қурбонова бундан аввал Токио-2020 ёзги Паралимпиада ўйинларида кумуш ва бронза медалини қўлга киритган эди.

Ўзбекистон ҳисобида ҳозирда умумий ҳисобда 14 та медаль бор: 6 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паралимпиада ўйинларининг енгил атлетика баҳсларида ўзбекистонлик Бобур Омонов иккинчи уринишда 14,32 метр натижа қайд этиб, Паралимпиада ўйинлари рекордини ўрнатди ва чемпионликни қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж Нурхон Қурбонова бронза медаль ядро улоқтириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made