Нукусда қидирувда бўлган шахс Тошкентда ушланди
Жамият
−
16 Май 2020
10881Жорий йилнинг 14 май куни Нукус шаҳар ИИБ томонидан қидирувда бўлган шахс Тошкентда қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
14 май куни соат 19:00 да, Учтепа тумани “Фарҳод” деҳқон бозори олдида бир номаълум шахс бемақсад юрганлиги ички ишлар органлари ходимларида шубха уйғотиб, олдига бориб шахсини тасдиқловчи хужжатини текширмоқчи бўлганларида қочиб кетишга уринган.
Лекин ходимларни тезкорлиги натижасида ушбу шахс ушланиб, Учтепа тумани 7-сонли Ички ишлар бўлимига олиб бориб, шахсига аниқлик киритилганда, ушбу шахс Хоразм вилояти, Хива тумани, Оқ-Ёп ҚФЙда рўйхатда турувчи 1974 йилда туғилган Дилшод Шамуратович Полязов эканлиги аниқланган. ИИВ Ахборот марказидан текширилганда у 2020 йил 11 апрелдан буён Нукус шаҳри ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб қидурувда эканлиги аниқланган.
Хозирда мазкур холат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси