Нукусда AI-80 бензинини ноқонуний сотаётган шахс аниқланди

3-саҳифа

image

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида AI-80 маркали бензиннинг ноқонуний савдоси билан  шуғулланиб келган шахс аниқланади. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум бўлишича, департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Т. Нукус шаҳри Мойчилар кўчасидаги ўз хонадонида "яма" ташкил этиб, даромад орттириш мақсадида AI-80 маркали бензин ёнилғисининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб  келганлиги аниқланган. Жами 4 140 литр бензин ёнилғиси ашёвий далил сифатида олинган.

“Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади департаментнинг хабарида.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкентда ноқонуний сотилаётган 5,6 тонна бензин аниқланганди.

Жавоҳир Йўлдашов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Нукус бензин AI-80

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг