Нукусда 21 ёшли қиз ўзини каналга ташлади
3-саҳифа
−
26 Апрель 2021
12954Бугун, 26 апрель куни Нукусда ўзини каналга ташлаган қизнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Бу ҳақда Миллий гвардия Матбуот хизмати хабар берди.
Эрталабки соат 8:30 ларда олинган хабарга кўра воқеа жойига Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари етиб борган. Улар Нукус шаҳри бўйлаб ўтган “Дўстлик” каналига ўзини ташлаган номаълум аёл сувдан қутқариб олишган.
Ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилган ушбу аёл, дастлабки суриштирувлар мобайнида Нукус шаҳрида яшовчи 2000 йилда туғилган фуқаро Д.Н. эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.