Нукус воқеаларига оид жиноят иши бўйича суд қарори қачон эълон қилиниши айтилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 31 январь куни Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 22 нафар судланувчига оид жиноят иши якуни бўйича суд қарори эълон қилинади. Бу ҳақда Олий суд маълум қилди.

“2023 йил 31 январь куни соат 10:00 да Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш якуни бўйича суд қарори эълон қилинади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 январь куни  Бухоро вилоят судида Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят иши бўйича суд жараёни бўлиб ўтганди. Судда оммавий тартибсизликлар ташкилотчиси Даулетмурат Тажимуратовга 18 йил, Лолагул Каллихановага 11 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиши сўралганди.

Маълумот учун,2022 йилнинг 28 ноябрь куни 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши юзасидан Бухоро вилоят судида суд жараёни бошланганди. 

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра, судланувчилар Д. Тажимуратов, Л. Каллиханова, А. Турданов, А. Сметуллаев, Д. Жиемуратов, Б. Кадирбергенов, Б. Сейтниязов, А. Тоқимбетов, Қ. Сейтимов, А. Нуратдинов, С. Медетов, Н. Найипов, П. Шамшетов, Р. Бекмуратов, С. Каипов, Б. Генжебаев, С. Калилаев, П. Нурниязов, С. Калимов, Н. Султамуратов, А. Темирханов ва А. Адилбеков Жиноят кодексининг 28,104, 104, 159, 164, 167, 227, 243, 244, 244-1, 247 ва 277-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

20 нафар судланувчига нисбатан “қамоққа олиш”, 1 нафарига “уй қамоғи” ва 1 нафарига “жамоа кафиллиги” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Нукус воқеалари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг