Нойер Германия МТЖга қайтишга тайёр, лекин бир шарти бор
Спорт
−
09 Октябрь 2025 1825 1 дақиқа
Немис дарвозабони Мануэль Нойер бир шарт билан Германия терма жамоасига қайтиши мумкин. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Нойер МТЖ бош мураббийи Юлиан Нагельсманн билан шахсан суҳбатлашсагина жамоа сафига қайтмоқчи.
Мураббий биринчи қадамни қўйиб, 39 ёшли футболчига унга эҳтиёж борлигини ва унга ишонч билдирилаётганини аниқ тушунтириши зарур.
Таъкидланишича, Нагельсманн ва Нойер ўртасидаги муносабатлар яхши эмас ва ҳеч қачон аъло даражада бўлмаган. Улар ҳеч қачон яқин мулоқотда бўлишмаган ва фақат касбий мақсадлардагина суҳбат олиб боришган.
Маълумот учун, Нойер 2024 йилнинг ёзида терма жамоани тарк этган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германиянинг “Бавария” клуби дарвозабони Мануэль Нойер Европа Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши дарвозабон бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Жаҳонгир Иномжонов