Нойер ва Мюллер Тухельни “Бавария”да қолишини истамоқда
Спорт
−
14 Май
1390“Бавария”нинг баъзи футболчилари ҳали ҳам бош мураббий Томас Тухель келаси мавсумда жамоада қолишидан умидвор. Бу ҳақда футбол журналисти Керри Гау ўз X саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, бу футболчилар орасида Мануэль Нойер ва Томас Мюллер ҳам бор. Улар клуб раҳбариятини Тухельни олиб қолишга кўндирмоқчи. Унинг ёрдамчилари, хусусан, инглиз мутахасиси Энтони Барри футболчилар орасида жуда машҳур.
“Бавария” Тухель мавсум якунида жамоани тарк этишини аллақачон маълум қилганди. Ҳозирда унинг ўрнига асосий номзод Ханс-Дитер Флик ҳисобланади, бироқ клуб ичида Фликнинг қайтиши тўғри қарор бўлишига шубҳа бор. Шунингдек, раҳбарият томонидан Роберто Де Зерби ва Эрик тен Хагнинг номзодлари ҳам кўриб чиқилмоқда.
Кўплаб мураббийлар билан бир неча марта муваффақиятсиз музокаралардан сўнг, “Бавария” Тухельнинг қолиш вариантини ҳам ўйлаб кўради.
Ҳозиргача клуб мураббийлик постини эгаллаш таклифига Ральф Рангник, Хаби Алонсо ва Юлиан Нагельсманн рад жавобини берди, “Кристал Пэлас” эса Оливер Гласнер учун 100 миллион евро талаб қилди.