ФВВ ҳайдовчиларни огоҳлантиряпти
Жамият
−
06 декабр 2019 10251 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Қамчиқ” довонида ҳаракатланувчи автомобиллар ҳайдовчиларига мурожаат билан чиқди.
Унда қайд этилишича, Гидрометеорология хизмати томонидан берилган маълумотларга кўра, бугун, 6 декабрь куни А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида вақти-вақти билан қор ёғиши, туман тушиши, шамол тезлиги секундига 5-10 метргача кучайиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан, йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин хавфсизлик қоидаларига эътибор қаратишингизни сўраймиз.
Live
БарчасиУкраина Қримда дронлар парадини уюштирди
07 август