Норвегия украиналикларга бошпана беришни тўхтатмоқчи
Олам
−
28 Сентябрь
2731Кеча, 27 сентябрь куни Норвегия ҳукумати украиналикларга автоматик бошпана беришни тўхтатишни эълон қилди. Энди Украинанинг ғарбий вилоятларидан келган қочқинларнинг аризалари алоҳида кўриб чиқилади. Бу ҳақда RTE хабар қилди.
Украинанинг ғарбий вилоятлари – Лъвов, Волинь, Ивано-Франкoвск, Тернопилъ, Ровно ва Закарпа́тье вилоятларидан келган қочқинларнинг аризалари алоҳида кўриб чиқилади. Ҳукумат бу ҳудудларни фронтдан узоқда бўлгани учун хавфсиз деб ҳисоблайди.
Норвегия Адлия вазири Эмили Мелнинг айтишича, 5,6 миллион аҳолига эга Норвегия уруш бошланганидан бери 85 мингга яқин украиналик қочқинларни қабул қилган. Шунингдек, Мель бошпана изловчилар орасида ҳарбий ёшдаги эркакларнинг улуши ортиб бораётган бир пайтда Украина Россияга жавоб қайтариш учун аскарлар ёллаётганини айтган.
Урушнинг дастлабки ойларида Норвегия барча украиналикларга бошпана берган, бироқ кейин қоидаларни кучайтира бошлаган. Ҳукумат Украинага қайтишга қарор қилган инсонларга бир марталик 1500 евро миқдорида пул бера бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 сентябрь куни Норвегия оғир яраланган украиналикларни Европада даволаш ва эвакуация қилиш миссиясини давом эттириш учун 100 миллион крон (тахминан 9,5 миллион доллар) ажратган эди. Украинадан шифохонага даволаниш учун учганларнинг деярли ярми – 1931 нафар бемор Норвегия самолётлари томонидан эвакуация қилинган.
LiveБарчаси