Норвегия ҳам муддатидан аввал плей-офф йўлланмасига эга чиқди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Бугун, 23 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Норвегия ва Сенегал терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Баҳс норвегияликларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Ғолиб жамоа сафида Маркус Педерсен ҳамда Эрлинг Ҳоланд (48, 58) гол муаллифи бўлди. Сенегал таркибида эса Исмоила Сарр 53 ва 90+3-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Ушбу дубль орқали Эрлинг Ҳоланд 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги голлари сонини 4 тага етказди ва бу кўрсаткич бўйича Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппега тенглашди. Айни вақтда мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлиб 5 та гол билан Аргентина сардори Лионель Месси бормоқда.

Мазкур ғалаба Норвегия терма жамоасига муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини тақдим этди. Норвегияликлар 1998 йилдан буён илк бор Жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи босқичига чиқишга муваффақ бўлди. Ўшанда жамоа гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб, 1/8 финалда Италияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Маълумот учун, икки турдан кейин Франция ва Норвегия терма жамоалари 6 очкодан жамғарган ҳолда “И” гуруҳида етакчилик қилмоқда. Сенегал ҳамда Ироқ ҳисобида эса ҳозирча очко йўқ.

Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Норвегия Франция билан куч синашса, Сенегал Ироққа қарши майдонга тушади. Ҳар икки учрашув жорий йилнинг 26 июнь куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Норвегия Сенегал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг