Норвегиянинг энг йирик банки СИ сабаб 400 ходимини ишдан бўшатади
World
−
13:46 1094 1 minute
Норвегиянинг энг йирик банки – DNB сунъий интеллект ва рақамли ечимлардан фойдаланишни кенгайтириши ортидан қарийб 400 нафар ходимини ишдан бўшатади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, қисқартиришлар банкнинг “Technology & Services” бўлинмасида амалга оширилади. DNB айрим илгари қўлда бажарилган вазифаларни сунъий интеллект агентлари ёрдамида бажаришни бошлаган.
Банк бош директори Кьерстин Броатеннинг айтишича, сунъий интеллект ходимларнинг ишлаш усули ва мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнини ўзгартирмоқда. Шу сабабли, банк “янги воқеликка” мослашмоқда.
Маълум қилинишича, ходимларни қисқартириш жараёнини 2026 йилнинг сўнгги уч ойида якунлаш режалаштирилган. Бу билан боғлиқ харажатлар эса 2027 йилнинг иккинчи чорагида ҳисобга олинади.
DNB сўнгги даврда сунъий интеллект агентлари ва рақамли ечимларга инвестицияларни оширган. Компания бу технологиялар орқали айрим мунтазам вазифаларни автоматлаштиришни мақсад қилган. Хабар фонида DNB акциялари қарийб 1 фоизга қимматлашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия саноати ҳар ойда 15 мингтадан иш ўрнини йўқотаётгани ҳақида хабар берилган эди.