Номусга тегиш, қотиллик, порахўрлик... 2021 йилда Ўзбекистонда қандай жиноятлар кўпайди?
Жамият
−
29 Январь 2022
55852021 йилда Ўзбекистонда безорилик, ўғрилик ва порахўрлик жиноятлари сезиларли кўпайган. Бу ҳақда Олий суд раиси ўринбосарлари иштирокидаги Матбуот анжуманида айтиб ўтилди.
Судларда кўрилган жиноятлар таҳлилига кўра,
• қасддан одам ўлдириш – 16,7 фоизга;
• қасддан баданга оғир ва ўртача оғирликдаги шикаст етказиш – 61 фоизга;
• номусга тегиш – 13,5 фоизга;
• босқинчилик – 59,3 фоизга;
• талончилик – 1,8 баравар;
• ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш – 1,5 баравар;
• ўғрилик – 66,2 фоизга;
• порахўрлик – 56,9 фоизга;
• ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш – 28,7 фоизга;
• транспорт воситаларини олиб қочиш – 39,2 фоизга;
• безорилик – 87,6 фоизга кўпайган.
Шу билан бирга қатор жиноят камайган. Жумладан:
• алимент тўлаш – 10,8 фоизга;
• Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш– 24,5 фоиз;
• Чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш – 68,4 фоиз;
• Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш – 83,3 фоизга камайган.
2021 йилдаги ҳуқуқбузарликлар таҳлил қилинганда:
• транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши – 55,4 фоизга;
• савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш – 7,6 бараварга;
• майда безорилик – 35,1 фоизга кўпайгани;
• ноқонуний тадбиркорлик фаолияти – 66,4 фоизга;
• эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш – 55,1 фоизга;
• электр иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш – 86,4 фоизга;
• лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш – 87,3 фоизга камайгани маълум бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь