Ноқулай об-ҳаво сабаб Наманган аэропорти фаолияти чекланди

Жамият

image

Ноқулай об-ҳаво Наманган аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.

Кўришнинг ёмонлиги (250 метр) “Red Wings” авиакомпанияси рейсини Фарғонадаги муқобил аэродромга йўналтиришга сабаб бўлди.

Қайд этилишича, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Россиянинг “Red Wings” авиакомпаниясининг Махачқалъа — Наманган йўналиши бўйича парвоз қилаётган RA1123 рейси кутиш ҳудудида бўлганидан сўнг Фарғона халқаро аэропортига йўналтирилган. Бортида 76 нафар йўловчи бўлган самолёт Тошкент вақти билан соат 10:21 да Фарғона аэропортига қўнди. Яқин соатларда йўловчилар Наманган аэропортига ерусти транспорти орқали етказилади.

“Наманган – Махачқалъа йўналиши бўйича RA1124 рейси Фарғона аэропортидан амалга оширилади. Шунингдек, йўловчилар Наманган шаҳридан белгиланган аэропортга ерусти транспортида етказилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Нью-Йоркдан Тошкентга учаётган Uzbekistan Airways авиакомпанияси ҳаво кемаси зўравонлик қилган йўловчи туфайли Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона Наманган аэропорти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг