Нью-Йоркдан Тошкентга учаётган самолёт фавқулодда қўндирилди

Жамият

image

Нью-Йоркдан Тошкентга учаётган Uzbekistan Airways авиакомпанияси ҳаво кемаси зўравонлик қилган йўловчи туфайли Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди. 

Билдирилишича, ҳодиса 11-декабрь куни Тошкент вақти билан 07:35 да HY102 Нью-Йорк – Тошкент рейсида содир бўлган. Гап шундаки, самолёт бортида бўлган 1991 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси жанжал кўтарган. Шу сабабли Boeing 787 ҳаво кемаси учувчиси муқобил аэродромга қўнишга қарор қилган. Бортдаги муаммо ҳақида компанияга радиоалоқа орқали хабар берилган. Жанжал кўтарган фуқаро эса полиция ходимлари томонидан самолётдан туширилган.

Билдирилишича, муаммо ҳал қилингандан сўнг, ҳаво кемаси белгиланган аэропортга парвозни давом эттирди. HY102 рейсининг Тошкентга етиб келиши маҳаллий вақт билан 13:00 га белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Фарғона аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли “Азимут” авиакомпаниясининг Москва – Фарғона рейси Намангандаги муқобил аэродромга йўл олганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Нью-Йорк Uzbekistan Airways

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг